АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси Афғонистонда ўз фаолиятини янада кенгайтиради
Америка марказий разведка бошқармаси тажрибали офицерлардан иборат бўлган кичик гуруҳни Афғон кучлари ҳамроҳлигида Толибон аъзоларини топиш ва уларни йўқ қилиш учун Афғонистонга сафарбар этади.
АҚШ марказий разведка бошқармаси Афғонистоннинг ички ишларига аралашиш сиёсатлари давомида ушбу мамлакатда ўз амалиётларини кенгайтиришни кўзламоқда.
Нью-Йорк таймз рўзномасининг америкалик юқори мартабали расмийларга таяниб хабар қилишича, АҚШ марказий разведка бошқармаси тажрибали офицерлардан иборат бўлган кичик гуруҳни Афғон кучлари ҳамроҳлигида Толибон аъзоларини топиш ва уларни йўқ қилиш учун Афғонистонга сафарбар этади.
АҚШ Марказий разведка бошқармасининг янги программа бўйича масъули жангарилар амалиётига тегишли сектори Афғонистонда фаолият олиб оради. Нью-Йорк таймз рўзномасининг ёзишича, ушбу ҳаракатлар шуни кўрсатмоқдаки, Американинг терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бошқа юртларнинг ички ишларига аралашиш сиёсатлари йўлида Марказий разведка бошқармасининг фаолияти янада кенгаймоқда.
АҚШ терроризмга қарши кураш баҳонасида 2001 йилдан бери Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда. Бугунга қадар Америка қўшма штатлари Афғонистон юртида минглаб тинч аҳоли вакилларини ўлдиришдан бошқа ҳеч қандай бир ижобий натижага эришгани йўқ. Шунингдек ушбу мамлакатнинг кўплаб инфратузилмаларини ер билан яксон қилди холос. Шу билан бирга Афғонистонда кун сайин нотинчликлар янада шиддатли тус олмоқда,