Шошилинч хабар! Тожикистон чегарасида 7000 жангари тўпланган.
(last modified Tue, 24 Oct 2017 12:47:26 GMT )
октябр 24, 2017 17:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳудудида 7 минг жангари
    Афғонистон ҳудудида 7 минг жангари

КХШТ бош котиби Афғонистон ҳудудлларида экстремистик ҳаракатларни ошганлигига ишора қилиб, Тожикистон чегараси яқинидаги Афғонистоннинг минтақаларида 7 мингга яқин жангариларни тўпланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, КХШТ бош котиби  Афғонистонда экстремистик гуруҳлар фаолиятини кенгайганини таъкидлаб,  Тожикистон чегарасига яқин бўлган афғон чегараси ва ҳудудида 7 минг қуролланган шахсларни пайдо бўлганини тасдиқлади.

 Юрий Хачатуров ўз сўзларида  махсус ҳарбий тайёргарлик ва машқларни ўтказаётган  7 мингдан ортиқ эктремистик гуруҳларнинг аъзолари Афғонистоннинг шимол  вилоятларида жойлашиб олишган деб аниқлик киритди.

У шунингдек  бу жангарилар Толибон гуруҳи ва ИШИД террорчи гуруҳининг аъзолари эжканлиги ва бу минтақаларда тўпланганлигини қўшимча қилди. КХШТ бош котиби деди:  айни ҳолда Тожикистон билан Афғонистоннинг  муштарак тоғли минтақаларида  қор ёғган айни шу масала қуролланган гуруҳлар аъзолари ҳаракатларини сусайиши ва чекланишига сабаб бўлмоқда.

Хачатуровнинг айтишича,  баҳор фаслини яқинлашиши билан бу қуролланган гуруҳлар ва жангарилар  фаолияти бошланади. Бинобарин КХШТ  Тожикистон ҳудудларига жангариларни киришини олдини олиш мақсадида  лозим чора -тадбирларни кўриб чиқиб ўз қудрати ва  потенсиалини синовдан ўтказиш учун ҳарбий машқлар ўтказади  деб қайд этди.

Ёрлиқ