Москва давлати террорчиларни қайтиб келишидан ташвишда
(last modified Thu, 26 Oct 2017 14:24:04 GMT )
октябр 26, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • террорчиларни қайтиб келиши
    террорчиларни қайтиб келиши

Кремль саройи нотиғи ИШИД террорчи гуруҳига қўшилган рус фуқароларни қайта Россияга келиши жиддий таҳдид эканлигини таъкидлади.

Ал-Маёдин телеканали хабарига кўра, бугун Кремль саройи нотиғи Дмитрий Песков сўзлаган нутқида  ИШИД террорчи гуруҳига сафига қўшилган шахсларни қайтиб келишлари Россия хавфсизлиги учун жиддий таҳдиддир. Бу масала Россия давлати хавфсизлик ташкилотининг энг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади деб айтди.

 "Софан" номли ўрганишлар марказининг эълон қилишича,  ҳозиргача Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи сафида урушган 33 мамлакатнинг 5 минг 600 нафар фуқаролари ўз ватанига қайтиб келганлар.

Хавфсизлик масвлалар ва терроризмга қарши кураш мавзулари борасида тадқиқотлар бўйича  ушбу марказ тарқатган ҳисоботида  ИШИД террорчи гуруҳига қўшилиши учун Ироқ ва Сурияга йўл олган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг 5 минг нафар фуқароларидан 3 минг нафари эндиликда Европага қайтиб келган деб қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин  ҳам олдинроқ  Россия, Марказий Осиё ва Қафқоз республикаларидан ИШИД сафига қўшилган 9 минг нафар фуқароларнинг 10 фойизини ўз ватанига қайтиб келишганини эълон қилганди.

Ёрлиқ