Мадрид Каталония раҳбарининг ваколатларини Испания бош вазири ўринбосарига берди
(last modified Sat, 28 Oct 2017 12:05:14 GMT )
октябр 28, 2017 17:05 Asia/Tashkent
  • Мадрид Каталония раҳбарининг ваколатларини Испания бош вазири ўринбосарига берди
    Мадрид Каталония раҳбарининг ваколатларини Испания бош вазири ўринбосарига берди

Испания ҳукумати Каталония президенти ва вице-президенти ваколатларини бажариш мажбуриятини мамлакат бош вазири ўринбосари Сорайя Саэнс де Сантамарияга юклади.

Каталония ҳукуматидаги бошқа вазирлар мажбуриятларини Испания ҳукуматининг тегишли идоралари раҳбарлари бажаради, деб хабар бермоқда Меҳр ахборот агентлиги.

Каталония президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукумати аъзоларини лавозимдан четлатиш ҳақидаги ҳужжатларда хизмат учун ташаккур билдириш, каби оддий жумлалар йўқ.

Саэнс де Сантамария Каталония телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари марказини ҳам назорат қилади. Ҳукумат айирмачилар марказни параллел ҳукуматни шакллантириш учун фойдаланишидан хавфсирамоқда. 

Мадрид Каталония ҳукумати ва парламенти тарқатиб юборилиши ҳақида, Каталония парламенти 27 октябрь куни кечқурун минтақанинг Испаниядан мустақиллиги ҳақида маълум қилганидан сўнг эълон қилди. Испания ҳукумати ғоясига кўра, 21 декабрь куни Каталонияда янги сайловлар бўлиб ўтиши керак.

Испания сенати конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тасдиқлади. Бу эса Каталония Мадриддан бошқарилишини англатади. Яқин орада Испания бош вазири Мариано Рахой Каталонияда мэрлик қилувчи номзодларни аниқлаш бўйича вазирлар маҳкамасининг шошилинч йиғилишини ўтказиши кутилмоқда.  

27 октябрда Каталония парламенти Испаниядан мустақил бўлишини эълон қилди. Ушбу қарор яширин овоз бериш билан қабул қилинган. Мустақиллик эълон қилинишидан аввал парламент залини мухториятнинг Испаниядан ажралишига қарши чиққан мухолиф партиялар депутатлари тарк этишган.

Овоз беришда 82 нафар депутат қатнашган, улардан 70 нафари мустақиллик учун овоз берган, 10 депутат бунга қарши чиққан, 2 нафари эса бетараф қолган.