Москва Киевнинг 3 миллиард доллар қарзини Россияга қайтаришни талаб қилияпти
Украинанинг қарзларини тўлаши учун қонуний ва ҳуқуқий босқичлардан қатъий назар, Москва Украина учун ўз қарзини қайтариб бериши учун энг яхши шароитларни яратиб берган
Россия молия вазири Москванинг Украина расмийлари билан Киевнинг 3 миллиард доллар қарзини Россияга қайтариш бўйича музокара ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берди.
Итартасс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия молия вазири Антон Силванов Россиянинг Украинага тақдим этган молиявий қарзларига ишора қилиб шундай айтдики, Украинанинг қарзларини тўлаши учун қонуний ва ҳуқуқий босқичлардан қатъий назар, Москва Украина учун ўз қарзини қайтариб бериши учун энг яхши шароитларни яратиб берган. Москва расмийлари Украиналик расмийларнинг Россиядаги ҳозирги мавжуд шароитни инобатга олиб Россия олдидаги қарзларини имкон қадар тезроқ қайтаришларига умидвор бўлишди.
Россия федерацияси президенти Владимир Путин 2013 йилнинг декабр ойида Украинанинг ўша пайтдаги президенти Виктор Янукович билан келишувларида кафиллик бериш ёки бўлмасам қимматли қоғозларни қабул қилиш шарти билан 15 миллиард доллар маблағдан иборат бўлган кредитни Киев давлатига беришни ўз зиммасига олган эди.
Украина давлати Россиядан олган қарзини ҳозирга қадар қайтармасдан келмоқда.