Россия: Британия бош вазири омма афкорини чалғитишга уринмоқда
(last modified Wed, 15 Nov 2017 14:15:30 GMT )
ноябр 15, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Россия: Британия бош вазири омма афкорини чалғитишга уринмоқда
    Россия: Британия бош вазири омма афкорини чалғитишга уринмоқда

Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Россияга қилган оғзаки ҳамласи ушбу мамлакатнинг ички муаммоларини беркитиш мақсадида омма афкорини чалғитишга уринишдир. 

Россия ташқи ишлар вазири матбуот котибига кўра, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Россияга қилган оғзаки ҳамласи ушбу мамлакатнинг ички муаммоларини беркитиш мақсадида омма афкорини чалғитишга уринишдир. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мария Захарова Британия бош вазирининг баёнотини асоссиз ва масъулиятсиз деб атади ҳамда шундай таъкидлаб ўтдики, Лондон давлатининг Ироқ ва Ливандаги ҳаракатлари минтақанинг барини қамраб олган нотинчликлар ва беқарорликларга олиб келди ва миллионлаб одамларни азоб-уқубатда қолдирди.

Мария Захарованинг қўшимча қилишича, Британия Европа иттифоқидан ажралиб чиқиш учун қабул қилган қарори ортидан оғир ва қийин ҳолатга тушиб қолди. Омма афкорини чалғитиш ва йўлдан уриш учун ташқи душман дея Россия танлаб олинган. Британия Бош вазири душанба куни Россияни Украина шарқида зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишда ва Европанинг бир нечта мамлакатининг ҳаво кенглигини кўп маротаба бузишда ҳамда Европа давлатларига қарши кибер ҳужум қилишда айблаб чиққан эди.