ИШИД Кобулда содир этилган теракт учун масъулиятни зиммасига олди
(last modified Thu, 16 Nov 2017 14:20:31 GMT )
ноябр 16, 2017 19:20 Asia/Tashkent
  • Кобулда содир этилган теракт
    Кобулда содир этилган теракт

ИШИД террорчи- такфирий гуруҳи Афғонистон пойтхати Кобул шаҳрида амалга оширилган сўнгги портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, ИШИД террочи гуруҳи бугунги  мурожаатида бу гуруҳ аъзоларини Кобул шаҳрининг Хайрхона минтақасида жойлашган Қасри Навин меҳмонхонасига қарши ҳужум уюштирганлигини тасдиқлади.

Бугун эрта тонгда ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари  Кобул давлати ва Афғонистон исломий ҳаракати раҳбари ва Балх вилояти ҳокими Атомуҳаммад Нур тарафдорларинилари йиғилишининг макони бўлган  Қасри Навин меҳмонхонасига ҳужум қилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу ҳужумда 9 киш  қурбон бўлиб  яна 9 киши жароҳат олди.

Ёрлиқ