Путин Суриядаги ҳарбий амалиёт ҳақида гапирди. «Озгина қолди».
Россия президенти Владимир Путиннинг Сочида маълум қилишича, Суриядаги ҳарбий амалиёт якунланиб қолган. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.
«Терроризм устидан тўла ғалабагача, албатта, ҳали жуда узоқ. Бироқ бизнинг Сурия ҳудудида террорчиларга қарши биргаликдаги ишимизга келадиган бўлсак, ҳарбий амалиёт ҳақиқатдан ҳам тугамоқда», - дея маълум қилди Путин Башар Асад билан учрашувда.
Шунингдек, унинг Россия Қуролли кучлари Бош штаби ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти таркиби билан учрашувда таъкидлашича, «якуний нуқта» яқин вақт ичида қўйилади.
«Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун кўп иш қилинди. Умид қиламанки, биз яқин вақт ичида Сурияда терроризм билан курашга нуқта қўямиз. Бироқ, шу ҳам аниқки, унинг ўчоғлари ҳали пайдо бўлади», - дея маълум қилди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ президенти Владимир Путин Сочида Сурия етакчиси Башар Асад билан учрашган эди.