Серб генерали Ратко Младич умрбод қамоқ жазосига тайинланди
Босниялик сербларнинг собиқ қўмондони Ратко Младичга якуний айблов эълон қилинди
БМТнинг собиқ Югославияда амалга оширилган ҳарбий жиноятлар юзасидан ҳарбий суди Босниянинг серб генерали Ратко Младичга нисбатан якуний айблов хулосасини эълон қилди. У Сребреницада 8 минг мусулмон эркаклар ва ўғил болаларни ўлдиришга буйруқ берган.
Прокурорлар ҳозирда 74 ёшли Ратко Младичга умрбод қамоқ жазосини сўрашди. У 1992-95 йиллардаги Босния урушида армия қўмондони бўлган. Младич, шунингдек, Сараевони қамал қилишда 11 минг кишининг ўлишида инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Айтиш жоизки, Сребреница қотили Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг ваҳший фуқароси бўлди. Младич жами бўлиб 11 та иш бўйича айбланган, бироқ айбсиз деб топилган. У бу сафар ҳам суд ҳукмида кейин апелляция бериши кутилмоқда.