Абдуллоҳ Абдуллоҳ ИШИД террорчи гуруҳини таг -тубидан йўқ қилишни таъкидлади
(last modified Mon, 27 Nov 2017 12:55:31 GMT )
ноябр 27, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ
    Абдуллоҳ Абдуллоҳ

Афғонистонинг миллий бирлик давлатидаги ижрочи кенгаш раиси Ироқ ва Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини қаттиқ мағлуб бўлганини олқишлаб, Афғонистон ҳудудларида ҳам бу террорчи гуруҳ аъзоларини нобуд этиш зарурлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра,  бугун Афғонистон миллий бирлик давлатидаги ижрочи кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ  бу мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида вазирлар кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида дедики,  ИШИД террорчи гуруҳи минтақа мамлакатлари хусусан Афғонистон учун йирик бир муаммо ҳисобланади, Ироқ ва Сурия ҳудудларида  бу террорчи гуруҳ нуфузини йўқ қилингани ва нобуд этилганидан Афғонистон халқи ва давлати жуда хурсанд бўлишган.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз сўзларида Афғонистон давлати шунингдек бу мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш олиб бориш жараёнида ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар ҳеч бўлмаганда қарши кураш йўлига монелик қилмасликларини истайди деб айтди.

У Афғонистон ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашни янада кучайтиришни таъкидлаб, Кобул давлати   мамлакатда тинчлик, осойишталик ва халқ фаровонлиги пайидадир деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ