Могерени: Европа иттифоқи ўз элчихоналарини Қудсга кўчирмайди
(last modified Wed, 13 Dec 2017 12:43:46 GMT )
декабр 13, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Могерени: Европа иттифоқи ўз элчихоналарини Қудсга кўчирмайди
    Могерени: Европа иттифоқи ўз элчихоналарини Қудсга кўчирмайди

Европа иттифоқидаги ҳеч қайси бир давлат Қудсни Исроил режимининг пойтахти сифатида расмий тарзда тан олмайди ва ўзларининг элчихоналарини Қудсга кўчирмайди. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъулига кўра, Европа иттифоқидаги ҳеч қайси бир давлат Қудсни Исроил режимининг пойтахти сифатида расмий тарзда тан олмайди ва ўзларининг элчихоналарини Қудсга кўчирмайди. 

Ал-Жазира мубашир телеканали тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени Брюсселда ўтказилган Европа иттифоқи парламентининг йиғилишида шундай айтдики, Европа иттифоқи Қудс бўйича мувофиқлашув ва шаффоф позицияга эга бўлиб, Европа иттифоқининг ҳеч қайси бир давлати ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини Қудс шаҳрига кўчирмайди. 

Шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Европа парламенти намояндаларининг олдида шундай тушунтириш бериб ўтдики, Исроил режимининг бош вазири Бинямин Нетаняҳуга у билан кўплаб масалаларда ҳамфикр эмаслигини айтиб берган. 

Федерико Могеренининг таъкидлашича, Ўрта Шарқ минтақасида сиёсий бўшлиқ яратмаслик керак. 

Ёрлиқ