Америка қўшма штатларининг Эронга қарши ғаламизлик ҳаракатлари
АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили Никки Ҳейли ноодатий муҳитда ва ракетанинг бир бўлаги олдида ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида, Теҳронни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларни бузишда айблади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Америка қўшма штатларининг Эронга қарши ғаламизлик ҳаракатлари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка қўшма штатларининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили Никки Ҳейли ноодатий муҳитда ва ракетанинг бир бўлаги олдида ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида, Теҳронни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларни бузишда айблади. Унинг сўзларидан кўзланган мақсади, БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияси бўлиб, ушбу резолюциянинг бири Яман Ансоруллоҳи учун қурол-аслаҳа жўнатиш тақиқланган ва иккинчиси эса ядровий боеголовка ташишга мўлжалланган баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришни чеклашга қаратилгандир. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Никки Ҳейлининг ушбу баёнотига муносабат билдириб, ўзининг Твиттер тармоғида АҚШ давлатини Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлигининг Эронга қарши ташвиқотларини янада тарғиб қилишда айблади. АҚШнинг БМТдаги намояндасининг Эрондан қўрқитишга қартилган суҳбатларидан сўнг, Риёз ва Абудаби давлатлари ўзларини Эрон мудофаа қудратининг қурбонлари эканлигини намойиш этишди. Доналд Трамп бошчилик қилаётган АҚШ давлати Эронга қарши янги ҳаракатларни бошлаганига нималар туртки берганини турли масалалар кўламида кўриш мумкин.
Биринчиси шундаки, Вашингтон Ғарбий Осиёда яккаланиб қолди, айниқса Америка ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин ҳеч қайси бир давлат Оқ уйнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватламади, аксинча Американинг ушбу ҳаракатларига кескин қаршиликлар янада авж олди. Бунинг ортидан эса АҚШ сиёсатчилари ўртасида тушкунлик ва ноумидликлар келиб чиқди. Шундан кейин, америкалик сиёсатчилар ўзларининг охирги сиёсий намойишларида ўзларининг дипломатик мағлубиятларини яшириш ва минтақадаги иттифоқчиларини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилишди. Иккинчиси эса, Трампнинг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни АҚШ конгрессига тақдим этиб ушбу ядровий келишувнинг ижро этилишига қаршилик кўрсатишга қаратган барча стратегик ҳаракатлари барҳам топди. Шундан келиб чиқиб, айни пайтда Трамп давлати Эрон ядровий келишувидан эҳтимолий чиқиши учун етарлича даллилларга эга бўлиши керак. Шубҳасизки, Оқ уй ядровий келишувнинг ижросини тўхтатиши учун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари давомида Эроннинг ракета фаолиятини ҳам нишонга олди.
Вашингтон давлати Эрондан қўрқитишга қаратган фаолиятларини янада кучайтириш билан, Эрон ядровий келишувидан чиқиши учун барча имкониятларини ишга солмоқда. Оқ уй халқаро мезон ва нормаларга зид бўлган ҳаракатларини қонуний намойиш этишга уринмоқда. Бошқа томондан эса, урушни истайдиган Саудия арабистони давлатини ҳимоя қилишда ва қурол-яроқларни гўдакларни ўлдираётган режимнинг ихтиёрига тақдим этишда айбланаётган Америка қўшма штатлари, мавжуд воқеъликлардан ва ҳақиқатлардан қочиш учун икки ёқламали ва хийлакор сиёсатларни қўлламоқда ҳамда Яман жангини қурол-аслаҳалар билан таъминлашда ва ҳатто ИШИД террорчилик гуруҳини қурол билан таъминлашда хомий сифатида кўрилаётган АҚШ давлати, ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун ва ўзини халқаро интерпол ва прокурор ўрнида намойиш этиш учун ўзига қаратилган барча айбловларни Эронга қаратмоқ. Шунингдек, айни пайтда Доналд Трамп жинсий тажовуз ҳаракатларига боғлиқ жиноят ишига алоқадорликда ҳам айбланмоқда. Шу билан бирга у сайловга доир шармандаликларга учраган бир пайтда мамлакат ичкарисидаги мухолифатдагилар томонидан босимга учраган. Трампнинг сиёсатлари республикачиларнинг Конгрессдаги битта ўрнини қўлдан бой беришига сабаб бўлди.
Шулардан келиб чиқиб, Вашингтон давлати Эроннинг ракета масаласини бўртириб кўрсатишга уринмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, омма афкорини ушбу масала билан чалғитиб Америка жамияти ичкарисидаги чигал масалаларни бир четга суриб қўйиш ва униттиришдир. Шуларнинг барчасига қарамай, АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили Никки Ҳейлининг провакацион баёнотига ҳеч қайси бир жаҳон мамлакатлари ёки халқаро ташкилотлар эргашмади ва унинг Эронга қарши билдирган айбловларини тасдиқлашмади. Шунингдек, Никки Ҳейлининг Эронга қарши ташвиқоти БМТ, Ғарб давлатлари ва ҳатто минтақадаги АҚШнинг иттифоқчилари томонидан ҳам қабул қилинмади. Бундан ташқари Америкадаги Нью-Йорк таймз ва СНН сингари оммавий ахборот воситалари ҳам АҚШ давлатини ушбу масала бўйича қўллашмади ва унинг сиёсатларига ҳамроҳ бўлишмади. Негаки, Эроннинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузганлиги учун ҳеч қандай асосли ҳужжат ва далиллар йўқ эди. Доналд Трамп сайловолди кампаниясида олдинги давлатлардан фарқли ўлароқ ўзининг диққат-эътиборини фақат мамлакат ичкарисига қаратишига ваъда берган эди. Лекин Трамп сайлов ўтганидан сўнг ва давлат тепасига келганидан кейин сайловолди ташвиқотларларида берган ваъдаларини унитди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.