Москвада МДҲ ташкилоти етакчиларининг кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади 
(last modified Mon, 18 Dec 2017 11:43:54 GMT )
декабр 18, 2017 16:43 Asia/Tashkent
  • Москвада МДҲ ташкилоти етакчиларининг кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади
    Москвада МДҲ ташкилоти етакчиларининг кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилоти етакчиларининг кенгаш йиғилиши 19-20 декабр кунлари Москвада бўлиб ўтади

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилоти етакчиларининг кенгаш йиғилиши 19-20 декабр кунлари Москвада бўлиб ўтади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, МДҲ мамлакатларининг махсус ташкилоти етакчилари ушбу йиғилишда МДҲ мамлакатларининг 2018 йилда террорчиларга қарши курашиш марказинининг режалари ҳақида шунингдек, махсус ташкилот етакчиларининг иш самарадорлигини ошириш ва келаси йил учун ушбу кенгаш иш режасини кўриб чиқишади. 

Шунингдек, ушбу йиғилишда МДҲнинг махсус муассасалари етакчилари кенгашининг ишчи комиссиясиларининг учрашувларида илмий, техникавий, хавфсизлик ва психотроп моддалар бўйича ҳамкорлик қилиш соҳасида кўрилган масалалар натижалари хусусида фикр мулоҳалар юртилади ва тегишли чора-тадбирлар қабул қилинади.  

Мустақил давлат ҳамдўстлиги собиқ совет иттифоқи тарқалганидан кейин ташкил этилган бўлиб, ушбу ташкилотнинг бюджет маблағларининг 70 фоиздан кўпроғини Россия федерацияси таъминлайди. 

Ёрлиқ