Баку йиғилишида минтақада барқарорлик ва тинчлик мустаҳкамаланиши таъкидланди
(last modified Wed, 20 Dec 2017 14:10:09 GMT )
декабр 20, 2017 19:10 Asia/Tashkent
  • Баку йиғилишида минтақада барқарорлик ва тинчлик мустаҳкамаланиши таъкидланди
    Баку йиғилишида минтақада барқарорлик ва тинчлик мустаҳкамаланиши таъкидланди

Ушбу баёнотда минтақада барқарорлик ва сулҳни ўрнатиш ҳамда ободончилик ва ҳамкорлик қилиш учун ушбу учалар мамлакат халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга асосланган ўзларининг мажбуриятларини давом эттиришни исташди 

Бугун чоршанба куни Баку шаҳрида Эрон, Туркия ва Озарбайжон республикалари ўртасида уч томонлама ўтказилган йиғилиш якунида қабул қилинган баёнотда, минтақада барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаш ҳамда муштарак манфаатлар таъкидланди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу ва Озарбайжон республикаси ташқи ишлар вазири Элмар Муҳаммадёров ушбу баёнотда минтақада барқарорлик ва сулҳни ўрнатиш ҳамда ободончилик ва ҳамкорлик қилиш учун ушбу учалар мамлакат халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга асосланган ўзларининг мажбуриятларини давом эттиришни исташди. 

Шунингдек, Муҳаммад Жавод Зариф, Мавлуд Човуш Ўғлу ва Элмар Муҳаммадёров Эрон, Туркия ва Озарбайжон республикасининг халқаро қонун тамойилларига хусусан мамлакатларнинг истиқлолига, северенитетига, халқаро чегараларга тажовуз қилишнинг тақиқлангани ва барча можароларни тинч йўл билан ҳал этилишига эҳтиром кўрсатишни таъкидлашди.   

Шунингдек, ушбу баёнотда терроризмга қарши кураш ва сепаратизм, экстремизм, зўравонлик, уюшган трансчегаравий жиноятлар, наркотик моддалар, қурол-яроқ, инсон савдоси, маданий ва тарихий меросга таалуқли жиноятлар, ноқонуний миграция билан кураш олиб бориш юзасида ҳамкорликларни янада жадаллаштириш муҳимлиги учала мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан таъкидланган мавзулардан эди. 

Ёрлиқ