Исроил ва АҚШ Эронга қарши махфий битим имзолади
Сионистик режим ва АҚШ Оқ уйдаги махфий учрашув давомида Эронга қарши қўшма стратегик дастурни ишлаб чиқди
Сионистик режим ва АҚШ Оқ уйдаги махфий учрашув давомида Эронга қарши қўшма стратегик дастурни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Сионистик режимнинг 10-телеканали хабар берган.
Телеканал маълумотларига кўра, 12 ноябрь куни АҚШга мудофаа соҳасига тегишли бўлган Сионистик режим амалдорлар делегацияси келган. Сионистик режим ташриф чоғида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бошчилигида америкалик ҳамкасблари билан учрашишган.
Америка ҳукуматидаги манба сўзларига кўра, АҚШ ва Сионистик режим икки кунлик музокаралар якунида «Эронга қарши ўзаро англашув тўғрисида меморандум»ни имзолаган. Ҳужжат Эрон ядровий дастурларига боғлиқ муҳим масалалар билан шуғулланувчи тўртта ишчи гуруҳи ташкил этишни назарда тутади.
Телеканал маълумотларига кўра, биринчи ишчи гуруҳ «Эрон ядро дастурини бекор қилиш бўйича махфий ва дипломатик иш» билан шуғулланади. Иккинчи гуруҳнинг мақсади «Эроннинг минтақадаги таъсирини камайтириш хусусан муқовамат гуруҳлари жумладан Ливан ҳизбуллоҳи, Ҳамас ва Исломий жиҳодни ҳимоя қилишини олдини олиш» бўлади. Учинчи гуруҳ вазифалари орасида «Эрон баллистик дастури» ва «Ливан Ҳизбуллоҳига қарши кураш» бор. Тўртинчи гуруҳ эса «минтақадаги кескинликнинг ошиши» билан ишлайди.