Алексей Навальний ўз тарафдорларини сайловларни бойкот қилишга чақирди
(last modified Sun, 31 Dec 2017 13:29:12 GMT )
декабр 31, 2017 18:29 Asia/Tashkent
  • Алексей Навальний
    Алексей Навальний

Алексей Навальний ўз тарафдорларини 2018 йилги президентлик сайловларини бойкот қилишга чақирди

Кун.уз сайтига кўра, бугун  25 декабрь куни у Марказий Сайлов комиссияси уни президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказмагач, ўз блогидабу ҳақда эълон қилган.

Биз сайловчилар забастовкасини эълон қиламиз. Бизга иштирок этиш таклиф этилаётган жараён - сайлов эмас. Унда фақат Путин ва унинг ўзи шахсан танлаган номзодлар иштирок этади. Бу номзодлар унга кичик бўлса ҳам хавф туғдира олишмайди» — деди Алексей Навальний.

Навальнийнинг режасига кўра, унинг сайловолди штаблари забастовка штабларига айланади. Штаблар фаоллари сайловдаги давоматни кузатишади ва сайловга қарши тарғибот ишлари олиб боришади. Якунда мухолифатчи бу сайлов натижаларини ҳамда бу сайловда сайланадиган ҳокимиятни тан олмасликни талаб этмоқчи.

Кремль давлати эса Нвальнийнинг ушбу даъватини қонунгатзид эканлиги ва уни кўриб чиқишини маълум қилган.