Россия давлати шимолий қутбда ҳарбий инфратузилмасини кучайтирмоқчи
Россия Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида Москва давлатини янги милодий йилдан бошлаб, шимолий қутбда ҳарбий инфратузилмасини янада кенгайтириши ҳақида хабар берди.
Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг шимолий қутбдаги ҳарбий флотининг потенсиали ва қудратини янада ошириш мақсадида шимолий қутб, Атлантика океани ва Ўрта ер денгизида ҳарбий инфратузлималарини янада мустаҳкамлаш қарорига келганини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Россия Мудофаа вазирлиги шимолий қутбда жойлаштирилган бу мамлакат ҳарбий кучлари ва бўлинмаларини янги йилдан бошлаб, замонавий ҳарбий техника хусусан Tor-M2DT русумли ривожланган ракета ҳужумига зид системалари билан жиҳозланишини эълон қилганди.
Россия сўнгги йиллар ичида, Шимолий қутбда мудофаа потенсиали ва қудратини оширишга ҳаракат қилиб, бу минтақадан фойдаланиш мақсадида фаолиятини оширган.