Россия: БМТ хавфсизлик кенгаши АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини муҳокама қилиши керак
-
Россия: БМТ хавфсизлик кенгаши АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини муҳокама қилиши керак
Биз Суриянинг Раққа шаҳридаги фожеали инсоний вазияти хусусида музокара олиб боришни истаймиз. Негаки, барча ушбу шаҳарнинг ҳозирги шароитига бепарво ва бефарқлик билан қараяпти.
Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндаси БМТ Хавфсизлик кенгашидан Америка томонидан ИШИД террорчилик гуруҳидан тозаланган Сурия юртининг Раққа шаҳрида олиб бораётган ҳаракатларини муҳокама қилиш ва инсоний вазиятни ўрганиб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказилишини талаб қилди.
Итартас ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Василий Нибензия сешанба куни БМТ хавфсизлик кенгашининг ёпиқ йиғилиши бошланишидан олдин Раққа хақида Россия сўровини маълум қилиб шундай айтдики, биз Суриянинг Раққа шаҳридаги фожеали инсоний вазияти хусусида музокара олиб боришни истаймиз. Негаки, барча ушбу шаҳарнинг ҳозирги шароитига бепарво ва бефарқлик билан қараяпти.
Унга кўра, америкалик ҳарбийлар ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш баҳонасида ушбу шаҳарни ер билан яксон қилди. Эндиликда эса, бутун Раққа шаҳри бўйлаб портловчи миналар кўмилган ва ўликлар ер билан битта бўлиб ётибди. Шаҳарда сув ва электр энергияси йўқ ва тиббий хизматларнинг барчаси барҳам топган.