август 20, 2016 18:57 Asia/Tashkent
  • Россия  НАТОни аралаштирмасдан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон иштирокида ҳарбий коалиция ташкил этилишини таклиф этди

Россия НАТОни аралаштирмасдан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон иштирокида ҳарбий коалиция ташкил этилишини таклиф этди

Россия парламентининг мудофаа ишлари бўйича комитет раиси терроризм билан курашда НАТОни аралаштирмасдан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон иштирокида ҳарбий коалиция ташкил этилишини таклиф этди. Юнайтедпресс Интернешинал агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия парламенти мудофаа ишлари бўйича комитетининг раиси Владимир Комидов жума куни чиқиш қилиб шундай айтдики, террорчиларга қарши кураш олиб бориш мақсадида НАТОсиз Россия, Хитой, Эрон ва Ҳиндистон томонидан ҳарбий коалиция ташкил этиш пайтди келди. Россия парламенти мудофаа ишлари бўйича комитет раисига кўра, ушбу ҳарбий коалиция Ўрта Шарқ минтақасида террорчи гуруҳларга қарши курашда ғалаба қозонади. Владимир Комидовнинг айтишича, ушбу тўртала давлат нафақат ҳарбий потенциалга эга балки, уларнинг сиёсий нуфузи муҳим аҳамиятга эгадир.