Эрон ядровий келишувини айрим давлатлар ўзгартириш пайидалар
Россия Ташқи ишлар вазири Баржомни айрим мамлакатлар ўзгартириш пайидан эканлиги борасида огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусида барпо этилган йиғилишда деди: Москва айрим мамлакатларга ўз манфаатлари учун Баржомга таҳдид этишларига йўл қўймайди.
Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгаши Баржомни ҳимоя этиб, резолюция чиқарганига ҳам ишора қилиб, Эрон ҳозиргача ядровий келишув шартларига риоя этиб келаётганини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трампга хилоф равишда БМТ ва Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишуви ижро этилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.