БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон вазиятидан хавотирланмоқда
(last modified Sat, 20 Jan 2018 11:55:08 GMT )
Январ 20, 2018 16:55 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон вазиятидан хавотирланмоқда

Жума куни Афғонистон масаласига бағишланган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар мазкур юртда мавжуд вазиятдан хавотирлар билдиришган.

ИРНАнинг маълум қилишича, БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ушбу махсус йиғилишда  Афғонистон ва Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликлар масаласи бобида деди:Афғонистонда сув манбаларининг муаммоси долзарблигича қолмоқда ва ушбу мавзу минтақавий ҳамкорликларда кўпроқ эътиборда бўлиши лозим.

Гуттериш Афғонистон ва минтақанинг устувор ривожланиши учун тижорат ёрдам беришини баён этиб, қуйидагиларни қўшимча қилди: хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш фақат Афғонистон ҳукуматининг  масъулиятига кирмайди, балки минтақа миқёсида ҳал этилиши лозим.

БМТ Бош котиби терроризмга қарши курашда Марказий Осиё мамлакатларининг ушбу ташкилот билан ҳамкорликларини таъкидлаб деди: Минтақавий ҳамкорликлар орқали Марказий Осиё мамлакатлари пойдор тинчлик ва тараққиётга эришишлари мумкин.

Ёрлиқ