Толибон Intercontinental меҳмонхонасида содир этилган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди
(last modified Sun, 21 Jan 2018 14:35:47 GMT )
Январ 21, 2018 19:35 Asia/Tashkent
  • Intercontinental меҳмонхонаси
    Intercontinental меҳмонхонаси

Афғонистондаги Толибон гуруҳи Кобул шаҳридаги Intercontinental меҳмонхонасида рўй берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлимининг хабар қилишича, бугун Толибон гуруҳи нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  кеча бу гуруҳнинг 5 нафар аъзоларини  оғир ва енгил қуроллар билан  Кобулдаги ушбу меҳмонхонага киргани ва ўқ отишганини маълум қилди.

Унга кўра, бу ҳужумда ўнлаб чет эл фуқаролари ҳамда Афғонистоннинг давлат масъулари ўлдирилган.

Толибон гуруҳи шу ҳолда иддао қилмоқдаки олдин тарқатилган хабарларда Кобул шимоли-ғарбидаги тепаликда жойлашган Intercontinental меҳмонхонасига уюштирлган ҳужума  17 киши улар жумласидан икки нафар жангарини ҳалок бўлгани ҳамда 30 га яқин шахсларни жароҳат  олгани келтирилганди.

Афғонистондаги АҚШ элчихонаси ҳам икки кун олдин ўз фуқароларини нозик минтақа ва жойлар жумладан меҳмонхоналарга яқинлашиш ва киришлари тўғрисида огоҳлантирганди.

Айтиш керакки тўй маросими ўтказилаётган меҳмонхонага бир гуруҳ жангарилар ҳужум қилиб, одамлар гаровга олингач, ҳудудга махсус бўлинмалар етиб келиб, қутқарув амалиёти бошлашди. 10 соат давом этган амалиётдан кейин барча жангарилар йўқ қилинган.