Покистон ТИВ раҳбари: Исломобод АҚШ ёрдамига муҳтож эмас
Покистон ТИВ раҳбари Вашингтон давлатини Покистонга ажратадиган молиявий ёрдамларини тўхтатганига кўрсатган аксиламалида, Покистон АҚШ ёрдамига муҳтож эмас деб айтди.
Россиянинг Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Хожа Муҳаммад Осиф ўз сўзларида дедики, Исломобод давлати АҚШнинг ёрдамисиз ҳам ўз фаолиятини давом эттира олади, аммо шубҳасиз АҚШнинг бундай қарори Исломобод ва Вашингтон алоқаларига салбий таъсирини ўтказади деб қўшимча қилди. У шунингдек Покистон давлати террорчи гуруҳларини бутунлай нобуд бўлишигача терроризмга қарши курашни давом эттиради деб айтди.
Покистон ташқи ишлар вазири айни пайтда Исломобод ва Москва ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларини кенгайиши ва икки мамлакат турли соҳалар жумладан инвестиция ва энергетика тармоқларида ҳамкорликларини янада оширишига умид қилди.
Покистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ давлати Покистон хавфсизлиги учун ажаратадиган ёрдамларини тўхтатган деб эълон қилди.
Айтиш керакки Дональд Трамп ўтган йилнинг августида Покистон ва Афғонистон борасидаги янги стратегиясида Покистон ҳудудларини террорчи гуруҳлар учун тинч бир ҳудуд деб айтганди.