АҚШ давлати Дмитрий Медведев ва Сергей Лавровга ҳам санкция қўллаган
АҚШ Молия вазирлигининг «Кремль ҳисоботи»га Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев ва Сергей Лавров ҳам киритилган.
Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг айрим машҳур ва сиёсий шахслари жумладан ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва бош вазири Дмитрий Медведевни санкциялар рўйхатига киритди.
АҚШ Молия вазирлиги ушбу рўйхатни тузган ва унда Россиянинг 114 нафар сиёсатчилари ва 96 нафар тожирлари номи келтирилгани айтилади.
Бу рўйхатда Россия бош вазири Дмитрий Медведев номи ҳам назарга ташланмоқда.
Айтиш керакки АҚШ ва Европа иттифоқи давлатлари 2014 чи йилдан бери Россияни Украина ички ишларида аралашишда айблаб, бу мамлакатга қарши кенг- қамровли сиёсий, молиявий ва иқтисодий санкциялар қўллаганди.
Россия ҳам бу санкцияларга кўрсатган аксиламалида бу мамлакатларга нисбатан айрим сакнциялар жорий этганди.