АҚШ россиялик сиёсий расмийларга қарши жорий этган санкцияни бекор қилди
Америка санкциялари остида бўлган россиялик юқори мансабдор расмийларнинг Вашингтонга сафар қилишига изоҳ бериб ўтди
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Америка санкциялари остида бўлган россиялик юқори мансабдор расмийларнинг Вашингтонга сафар қилишига изоҳ бериб шундай айтдики, ушбу кўрилган чоралар мамлакатнинг миллий ва хавфсизлик манфаатларини кўзлаб амалга оширилган.
ТАСС агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Россиянинг юқори лавозимли расмийларининг Америкага киришини изоҳ бериб шундай маълум қилдики, Американинг миллий манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида ҳар қандан чора-тадбирларни амалга ошириш мумкин. Шу боис, россиялик юқори мартабали расмийлар АҚШга киришларига имконият яратилди.
Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби россиялик расмийларнинг Вашингтонга сафар қилишларидан кўзланган мақсадни маълум қилмади.
АҚШ давлати томонидан ўтган ҳафтада Россияга қарши бир томонлама жорий этилган санкциялар рўйхатига, Россия ташқи разведка идорасининг бошлиғи, Федерал хавфсизлик хизмати директори ва Россия армиясининг марказий штаб разведка бўлими бошлиғи киритилган эди. Лекин санкциялар жорий этилганидан кейин ҳам ушбу расмийлар Америкага сафар қилишган ва америкалик касбдошлари билан учрашиб суҳбат ўтказишган.