Туркиянинг Исроилдаги ҳарбий атташесининг давлат тўнтарувида қўли бўлган
(last modified Sun, 17 Jul 2016 12:47:44 GMT )
июл 17, 2016 17:47 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Исроилдаги ҳарбий атташесининг давлат тўнтарувида қўли бўлган

Туркия давлат тўнтарувини амалга оширган кишилардан бири бу мамлакатнинг Исроилдаги ҳарбий атташеси бўлган

Сионистик манбалар Туркия давлат тўнтарувини амалга оширган кишилардан бири бу мамлакатнинг Исроилдаги ҳарбий атташеси бўлганлигини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг сионистларнинг "Таймс Исроил" газетасига таяниб берган хабарига кўра, Туркияда муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтарувининг рағбатлантирувчиларидан бири, мамлакат ҳаво кучларининг собиқ қўмондони, Окин Ўзтурк ўтган йили армиядан кетишидан олдин Туркиянинг Исроилдаги ҳарбий атташеси бўлган.

Туркия ҳаво кучларининг собиқ қўмондони Окин Ўзтурк шанба куни мамлакатда муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаруви қўли борлигида айбланиб, ҳибсга олинди.

Ўзтурк 1998-2000 йилларда Туркиянинг Тел-Авивдаги элчилигида хизмат қилган ва ундан сўнг 2013-2015 йилларда Туркия ҳаво кучларининг қўмондонлигига тайинланган. 64 ёшли Ўзтурк ўтган йил Ҳаво кучлари қўмондонлигидан кетди ва Туркия Олий ҳарбий кенгашида фаолият қила бошлади.