феврал 06, 2018 13:19 Asia/Tashkent
  • Сурияда ҳалок бўлган Су-25 учувчиси Россия Қаҳрамони унвонига тавсия қилинди
    Сурияда ҳалок бўлган Су-25 учувчиси Россия Қаҳрамони унвонига тавсия қилинди

Сергей Шойгу Сурияда ҳалок бўлган Су-25 самолёти учувчиси Роман Филиповни мукофотга тавсия қилди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Сурияда ҳалок бўлган Су-25 самолёти учувчиси Роман Филиповни мукофотга тавсия қилди, деб ёзади  «Газета.ru». 

«2018 йил 3 февраль куни Сурия Араб Республикасида террорчилар билан жангда ҳалок бўлган Шарқий ҳарбий округ ҳужум авиаполки эскадриляси командири ўринбосари майор Роман Филипов Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу томонидан ўлимидан кейин Россия Федерацияси Қаҳрамони унвонини бериш учун тавсия этилди», — дейилади хабарда.

Россиянинг Су-25 самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилди. Роман Филипов катапульта қилишга улгурди. Жангарилар парашютда тушаётган ҳарбийга қарата ўт очди. Учувчи ерга қўниш ва манзили ҳақида Хмеймимдаги қидириш-қутқариш хизматига хабар беришга муваффақ бўлганди. У жангарилар билан отишмага киришди, сўнг асирликка тушмаслик учун ўзини граната билан портлатиб юборди.

Ёрлиқ