Москва яқинида йўловчи самолёт қулади,омон қолганлар йўқ
(last modified Sun, 11 Feb 2018 15:27:51 GMT )
феврал 11, 2018 20:27 Asia/Tashkent
  • йўловчи самолёт қулади
    йўловчи самолёт қулади

Москвадан Орскка учган АН-148 русумли самолёти Подмосковьеда, Раменск райони ҳудудида қулаб тушди.

Москва вақти билан соат 15:10да самолёт радарлардан йўқолган. У «Домодедово» аэропортидан ҳавога кўтарилганди. Унинг бортида 65 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу самолёт «Саратов авиалиниялари» компаниясига тегишли бўлган.

«Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти ҳалокатга учрашидан омон қолганлар йўқ. Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манбалар маҳаллий нашрларга тасдиқлаган.

Ан-148 «Домодедово» аэропортидан парвоз қилганидан сўнг радарлардан йўқолган самолёт Москва вилоятининг Раменский тумани ҳудудига, Аргуново қишлоғи яқинига қулаган. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ушбу ҳалокатда йўловчи ва экипаж аъзоларининг тирик қолишига имкон бўлмаган”, — деб изоҳ берди қутқарув хизмати вакили “Интерфакс” нашрига.

Қишлоқ яқинида самолёт қолдиқлари топилди. Шу билан бирга ҳудуддан бошқа бир учиш жисмига тегишли бўлаклар аниқланган.

Ёрлиқ