АҚШ ташқи ишлар вазири Иорданияда Эронга қарши нутқ қилди
Америка терроризмни ўзи ташкил этиб ва ушбу терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия давлатининг рухсатисиз Сурия шимолида ўз ҳарбийларини жойлаштирди
Америка ташқи ишлар вазирининг иддаосига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Суриядаги ҳаракатлари минтақада беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилгандир.
АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон бугун чоршанба куни Уммон шаҳрида Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафдий билан ўтказган қўшма ахборот анжуманида, Эрон ва унинг қуролли кучлари ҳамда Эрон ҳимояси остида бўлган барча гуруҳлар Суриядан чиқиб кетишлари керак деб иддао қилди.
АҚШ ташқи ишлар вазирининг ушбу иддаоларидан сўнг, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Теҳронда қилган чиқишида шундай айтдики, Эрон Сурия қонуний давлатининг расмий таклифига биноан ушбу мамлакатга кирган. Шундан келиб чиқиб, Сурия давлатининг таклифисиз ушбу юртга кириб олган кучлар Сурияни тарк этишлари лозим.
Америка терроризмни ўзи ташкил этиб ва ушбу терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия давлатининг рухсатисиз Сурия шимолида ўз ҳарбийларини жойлаштирди ва бундан ташқари Суриянинг турли минтақаларида бир нечта ҳарбий базаларини ташкил этди.