Гутерреш: Ўрта Шарқдаги мураккаб шароитлар ҳақиқий бўҳронларни келтириб чиқарди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i29835-Гутерреш_Ўрта_Шарқдаги_мураккаб_шароитлар_ҳақиқий_бўҳронларни_келтириб_чиқарди
БМТ бош котиби жума кунги чиқишида Ўрта Шарқ бўҳронларини янада қўрқинчли ва ваҳимали тус олаётгани ҳақида маълум қилди 
(last modified 2018-08-22T17:54:07+00:00 )
феврал 17, 2018 19:27 Asia/Tashkent
  • Гутерреш: Ўрта Шарқдаги мураккаб шароитлар ҳақиқий бўҳронларни келтириб чиқарди
    Гутерреш: Ўрта Шарқдаги мураккаб шароитлар ҳақиқий бўҳронларни келтириб чиқарди

БМТ бош котиби жума кунги чиқишида Ўрта Шарқ бўҳронларини янада қўрқинчли ва ваҳимали тус олаётгани ҳақида маълум қилди 

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутеррешга кўра, Ўрта Шарқдаги мураккаб шароитлар ҳақиқий бўҳронларни келтириб чиқарди ва бизни бурилиш нуқтасига олиб келди ҳамда бундан ҳам ёмони Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасида уруш чиқса даҳшатга айланиши мумкин. 

Эрон телерадиокомпаниясининг ал-Жазира телеканалига таяниб хабар қилишича, БМТ бош котиби жума кунги чиқишида Ўрта Шарқ бўҳронларини янада қўрқинчли ва ваҳимали тус олаётгани ҳақида маълум қилди. 

“Сурияда ихтилоф барҳам топишига умидлар бор эди, бироқ айни вақтда ихтилоф яна кескинлашмоқда, бу эса гуманитар вазият учун энг фожиали оқибатларга эгадир”, деб айтган Гутерреш.