АҚШ Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини ошириш қарорига келган
(last modified Sat, 24 Feb 2018 07:30:04 GMT )
феврал 24, 2018 12:30 Asia/Tashkent

Тарқатилган айрим хабарларга асосан, АҚШ давлати илгаригидек Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини кескин ошириш пайидадир.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари қўмондони Жон Никольсоннинг айтишича,  Вашингтон давлати келаси ҳафталар ичида  АҚШ  армияси маслаҳатчилар бўлинмасининг яна 800 -дан ортиқ ҳарбийларини  Афғонистонга сафарбар этмоқчи.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса  Афғонистондаги бу мамлакат ҳарбий стратегиясини  Толибон гуруҳига қарши кураш ҳамда номаълум муддатлар учун ҳарибй ҳузурини давом эттиришга қаратилганлигини эълон қилди.

 Шу сабабдан АҚШ сўнгги бир йил ичида,  учирилган бир чироққа ўхшайдиган ҳатти ҳаракатида махфиёна тарзда Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини кўпайтириб келган.

 Бу масала борасида кўп саволлар ҳам пайдо бўлган.. Мисол учун АҚШ давлати аслида Толибон ва ё бошқа радикал гуруҳларга қарши кураш олиб бориш мақсадида Афғонистондаги ҳарбий кучлар сонини кўпайтирмоқчи, ми , Афғонистондаги АҚШ ҳарбий ҳузури ижобий натижа берган -ми ё йўқ-ми, Афғонистондаги ҳарбий кучлар сонини оширишдан  АҚШнинг асли мақсади нимадан иборат деган савол тўғилиши табиий бир ҳолдир.

Барчамизга маълумки АҚШ 2001 чи йилда терроризмга қарши кураш баҳонаси ва иддаоси билан Афғонистон мамлакатига ҳужум қилди ва бу мамлакатни ишғол этди.

 Аммо ушбу ҳужумлари ортидан нафақат бу мамлакатда терроризм ва ё гиёҳванд моддалар контрабандасини олдини олмади, балки Афғонистондаги террорчи гуруҳлар фаолиятини ошириши ва гиёҳванд моддалар контрабандасини янада кўпайишига замин яратди.

Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини пайдо бўлиши ва ушбу гуруҳ аъзоларини АҚШ вертолётлари билан Ироқ ва Суриядан бу мамлакатга олиб келингани тўғрисидаги хабарлар ҳам кўп сиёсий доиралар ва халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига жалб этган.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай  ҳам  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан АҚШ армиясининг икки даҳадан бери Афғонистон ҳудудларида жойлаштирилгани ва бу мамлакатни ишғол этгани,  нафақат террорризмни нобуд қилмади, балки бу мамлакатда террорчи  гуруҳларни кучайиши ва кенгайишига кумаклашди деб хулоса қилмоқда.

 2014  чи йилдан олдин Афғонистонда НАТО ва АҚШнинг 130 мингдан ортиқ ҳарбийлари жойлаштирилганди. Бу ҳарбий  кучлар терроризмга қарши кураш йўлида жиддий амал қила олмади ва ҳеч қанадй иобий натижага эришмади, энди эса қанадй қилиб Вашингтон давлати барчаси фақат 15 минг ҳарбийлари билан Афғонистонга хавфсизлик ва тинчликни қайтариши ва ўрнатиши мумкин бўлади?.

Шу сабабдан айтиш мумккинки,  АҚШ давлати  фақат минтақада ўз ҳузури ва позициясини кучайтириш мақсадида Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини кўпайтирмоқда. Шунингдек  янги ҳарбий кучларини Афғонистнга сафарбар этиши ҳам  нафақат Афғонистонда тинчлик ва осойишталикга сабаб бўлмайди, балки минтақа хавфсизлигини янги хавф хатарларга дучор этадию холос.

Афғонистон масалалари эксперти Ваҳид Мужда ҳам  АҚШ томонидан қўллаб-қувватланилаётган Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг асли мақсади  қўшни мамлакатлар жумладан Хитой ва Маркзий Осиё республиклари хавфсизликига зарба бериш ва бу мамлакталар  учун кўп муаммолар келтириб чиқаришдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Шу ҳолда  АҚШни Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини ошириши  ўтган юз йил ичида Афғонистон ҳудудларида  Англия ва Шўролар иттифоқи армияларини мағлуб бўлгани тажрибасини такрорланишидан далолат бермоқда.

Афғонистон халқи  ҳеч қачон ишғолгарлик ва зўравонликка тан бермайдиганини исботлаб беришган. Афғонистоннинг собиқ жиҳод раҳбарларидан  бири Исмоилхон ҳам сўнги чиқишида АҚШни огоҳлантириб уни  Афғонистон ишғолгарлари тақдиридан ўрнак олишга чақирганди.

 2014 чи йилда АҚШнинг собиқ президенти Барак Абама ҳам  Афғонистонни АҚШ армияси учун янги бир Вьетнамга айланишидан хавотираниш билдириб, бу мамлакат ҳарбий кучларининг катта бир қисмини Афғонистондан чиқарганди.

 

Ёрлиқ