Владимир Путин Сурияда жойлашган россиялик ҳарбий кучларга миннатдорчилик билдирди
(last modified Sat, 24 Feb 2018 13:33:06 GMT )
феврал 24, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Сурияда жойлашган россиялик ҳарбий кучларга миннатдорчилик билдирди
    Владимир Путин Сурияда жойлашган россиялик ҳарбий кучларга миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишланган маросимда Сурияда террорчилик гуруҳларга қарши курашда қатнашган ҳарбийларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Россия федерацияси президенти Сурияда жойлашган россиялик ҳарбий кучларга миннатдорчилик билдириб, уларга ўзининг ташаккурини изҳор этди.

Россия сегодня телеканалининг хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин Ватан ҳимоячилари куни байрами маросимида Сурияда террорчилик гуруҳларга қарши курашда қатнашган ҳарбийларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Россия президентига кўра, ушбу ҳарбий кучлар энг яхши усуллар билан тайёргарлик кўришган ва охиригача шу тарзда қўрқмасдан шижоат билан жанг қилишади. 

Владимир Пиннинг айтишича, сўнги йиллардаги ўзгаришлар Россия жаҳон мамлакатлари ичида ҳарбий соҳадаги шайлик, қурол-аслаҳанинг ривожланиши ва ҳарбий захираларни такомиллаштиришда ўзининг юксак мавқеини тиклади. 

Сурия бўҳрони 2011 йилда Саудия арабистони, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жумладан Англия ва Франция каби давлатларнинг ҳимояси остида бўлган террорчилик гуруҳларининг кенг кўламли ҳужумлари бошланган эди. Шундан сўнг, Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерацияси Дамашқ давлатининг расмий сўровига биноан ушбу юртда терроризмга қарши курашда кўмак қилди.