Лавров: АҚШ атом қуролдан фойдаланишни Европа давлатларига ўргатмоқда
(last modified Thu, 01 Mar 2018 12:45:47 GMT )
март 01, 2018 17:45 Asia/Tashkent
  • Лавров
    Лавров

Россия ТИВ раҳбари дедики, АҚШ давлати Москвага қарши атом қуроллардан фойдаланишни Европа мамлакталарига ўргатишни давом бермоқда.

"Сабоҳ" газетасининг ёзишича, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  Женевада ўтказилган БМТнинг   қуролсизлантириш конференцияда сўзлаган нутқида,  Европа ҳудудларида АҚШ ядровий қуролларини жойлаштирилгани билан ядровий қуролсизлантириш жараёни ҳам тўхтатилган деб изоҳлади.

Сергей Лавров ўз ўзларида  АҚШ армияси  Москвага қарши тактик атом қуроллардан фойдвланишни Европа давлатлари қуролли кучларига ўргатмоқда деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари шунингдек  АҚШнинг фойдаланиш учун тайёр ва тактик ядровий қуролларини Европада жоолаштирилгани фақат совуқ урушни давом этиши маъносида эмас балки  тажовузкорликка асосланган АҚШ позициясидан далолат бермоқда деб таъкидлади.

Сергей Лавров АҚШ давлатини  ядровий қуролларни ошириш орқали ўзининг ядровий омборларида вужудга келтираётган ўзгаришига ишора қилар экан,  Вашингтон давлатининг бунадй глобал хавф хатарлари тўғрисида огоҳлантирди.