Европада совуқ ҳаво қурбонлари сони 41 кишига етди
март 01, 2018 18:36 Asia/Tashkent
Сўнгги кунларда Европа мамлакатларида қалин қор ва совуқ об-ҳаво сақланиб қолиши оқибатида қурбон бўлган шахслар сони 41 нафарга етган.
Лондондан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, аномал совуқ об-ҳаво оқибатида Польшада 18 киши, Чехияда 6 нафар, Литвияда 5 , Францияда 4, Словакияда 4 нафар, Италияда икки киши ва руминияда ҳам икки нафар инсонлар ҳалок бўлдилар.
Британия хиёбонларида автоҳалокат натижасида 4 киши қурбон бўлган.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзлаб поездлар ҳаракати тўхтатилган, ўнлаб авиарейслар кечиктирилган.
Минглаб йўловчилар бир неча соат давомида совуқ ва қалин қор туфайли йўлда тўхтаб қолган поездларни тарк эта олмаяпти