Путин АҚШ ва Россия ўртасида қуролланиш пойгаси нега бошланганини шарҳлади
март 02, 2018 20:44 Asia/Tashkent
Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Россия ўртасида янги қуролланиш пойгаси нега бошланганини айтиб ўтди.
Унинг NBC’га интервьюда маълум қилишича, бу Вашингтоннинг ракеталарга қарши мудофаа ҳақидаги келишувдан чиқиши туфайли юз берди.
«Агарда сиз қуролланиш пойгаси ҳақида гапираётган бўлсангиз, унда у АҚШ ракеталарга қарши мудофаа бўйича келишувдан чиққани туфайли бошланди», - дея маълум қилган Путин.
Шу билан бирга, Россия етакчисининг қўшимча қилишича, совуқ уруш ҳақидаги гапираётган одамлар экспертлар эмас, балки тарғиботчилардир.
«Менинг фикримча, янги совуқ уруш бошлангани ҳақида маълум қилаётганлар, таҳлилчилар эмас – улар тарғибот билан шуғулланишмоқда», - дея қўшимча қилди у.
Ёрлиқ