БМТ: Мянмада геноцид рўй бергани тўғрисидаги тахминлар илгаригидек мавжуд
(last modified Thu, 08 Mar 2018 14:39:36 GMT )
март 08, 2018 19:39 Asia/Tashkent
  • Мянмада геноцид
    Мянмада геноцид

БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мянманинг Ракхайн штатидаги Роҳинжия мусулмонларига қарши геноцид ўтказилгани тўғрисидаги тахминлар олдинги дек мавжуд деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТдаги инсон ҳуқуқлари олий комиссари Зайд Раъд Ал-Ҳусейн  сўзлаган нутқида, дедики,  Ракхайндаги қишлоқларини вайрон этилгани,  булдозер билан текисланган умумий қабрлар Мянма давлатини аттайин бу минтақада инсониятга қарши эҳтимолий геноцид борасидаги фактларни яшириш ва нобуд қилишганидан далолат  бермоқда деб қўшимча қилди.

Раъд Ал Ҳусейн шунингдек  Ракхайн штатида этник тозалаш рўй бергани тўғрисидаги тахминлар ҳалигача мавжуд ва бу масала текширилмоқда деб таъкидлади.

БМТдаги инсон ҳуқуқлари  олий комиссари  Мянма давлат масъуллари Ракхайн штати яшовчиларига озиқ- овқат маҳсулотларини етказиб бериш йўлига тўсиқлар яратган. Бу масала эса  бу минтақа яшовчиларини ўз ватанани тарк этишга мажбур бўлишига олиб келган деб аниқлик киритди.

Мянма давлати эса ушбу изҳоротлар борасида ҳалигача жавоб қайтаргани йўқ .  БМТдаги инсон ҳуқуқлари комиссариати эса пайшанбе кунига қадар Мянмага жавоб бериши учун мўҳлат берган.