Доналд Трамп тижорат урушини бошлади
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга бож тўловлари киритилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди.
“Бугун Американинг миллий хавфсизлигини ҳимоялаш мақсадида хорижий пўлат ва алюминий импортига бож тўловлари киритаман. Бизда пўлатга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоиз миқдорда бож бўлади”, деб айтган Трамп. У хорижий ишлаб чиқарувчиларни демпингда айблаган ва шу сабабли АҚШ саноатининг бу соҳаларига путур етганини айтган. Трампнинг таъкидлашича, Хитойнинг ўзигина АҚШ бир йилда ишлаб чиқарадиган пўлатни бир ойда ишлаб чиқаради.
“Солиқ тўлашни истамасангиз, ўз фабрикангизни АҚШга кўчиринг ва солиқ бўлмайди”, деб айтган Оқ уй етакчиси.
Трампнинг айтишича, Вашингтон савдо ҳамкорлари муносабатини билиш учун камида 15 кунга бож тўловларини киритмай туради.
Оқ уйда маҳсулоти АҚШ миллий хавфсизлигига хавф солмайдиган давлатлар янги бож тўловларидан истисно қилинишлари мумкинлиги айтилди. “АҚШ президенти Канада ва Мексика алоҳида ҳолатлигини тан олади ва бу давлатлар билан хавотиримизни ҳал қилиш учун музокараларни давом эттиради”, дейилган Трамп маъмуриятида.
“Агар у ёки бу давлатдан импорт миллий хавфсизлигимизга бошқа зиён етказмаслиги ёки хавф солмаслигини кафолатловчи муқобил воситалар ҳақида келишув бўлса, божлар модификация ёки бекор қилиниши мумкин”, деб қўшимча қилган Трамп.