Эрдўғон: Туркия армияси тез орада Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрига кириб олади
(last modified Sat, 10 Mar 2018 13:32:05 GMT )
март 10, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Туркия армияси тез орада Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрига кириб олади
    Эрдўғон: Туркия армияси тез орада Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрига кириб олади

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Суриядаги Африн маркази ўраб олинган, Туркия қўшинлари у ерга исталган пайтда кириши мумкин.

Туркия президентига кўра, Туркия армияси тез орада Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрига кириб олади. Бу ҳақда ал-Миёдин телеканали хабар берди. 

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Суриядаги Африн маркази ўраб олинган, Туркия қўшинлари у ерга исталган пайтда кириши мумкин.

Бизнинг мақсад – Африн. Ҳаммаси бўлиб 3171 жангари нейтрал ҳолатга келтирилди. Африн маркази ўраб олинган. Биз марказга исталган пайтда киришга тайёрмиз, - деб айтиб ўтган Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Суриянинг Африн шаҳрида мамлакат қуролли кучлари томонидан ўтказилаётган амалиёт май ойига қадар якунланиши ҳақида маълум қилган эди. 

Туркия чегараларида хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни ўрнатиш баҳонасида Туркия армияси 2018 йилнинг 20 январ кунидан бошлаб Сурия шимолидаги африн шаҳрига қарата ҳужум бошлади.  

Ёрлиқ