Озарбойжон президенти лавозимига номзодлар сони 7 кишини ташкил қилмоқда
(last modified Sun, 11 Mar 2018 06:23:47 GMT )
март 11, 2018 11:23 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон президенти лавозимига номзодлар сони 7 кишини ташкил қилмоқда
    Озарбойжон президенти лавозимига номзодлар сони 7 кишини ташкил қилмоқда

Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси президент сайловларида иштирок этадиган яна 3 номзодни расман қайд қилди. Шу тариқа умумий номзодлар сони 7 нафарга етди.

Янги номзодлар қуйидагилардан иборат: Миллий тикланиш партиясидан Фараж Гулиев, “Замонавий Мусават” партиясидан Ҳафиз Гажиев ва Миллий фронт ташаббускор гуруҳидан Рази Нуруллаев.

Озарбойжон президенти сайловлари 11 апрелда бўлиб ўтади. Аввал амалдаги президент Илҳом Алиев, мустақил номзод Зоҳид Оруж, Ижтимоий демократия партиясидан Араз Ализода ва Ягона миллий фронт партиясидан Гудрат Гасангулиев номзодлар сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Бир қатор мухолиф партиялар, жумладан, “Миллий кенгаш”, “Миллий фронт партияси” ва “Мусават” сайловларни бойкот қилишларини маълум қилишган. Сайловолди кампанияси 19 март куни бошланиб, 10 апрелда якунланади.

Ёрлиқ