Туркия самолёти Курд шаҳрида қулаб тушди.(ВИДЕО)
март 15, 2018 11:51 Asia/Tashkent
Якшанба куни пешиндан кейин Шаржа аэропортидан Истанбул йўналишида учаётган Туркия фуқаросига тегишли Челенжер-60 самолёти радар назоратидан йўқолиб Курд шаҳри атрофидаги Загрос қоя тоғларига қулаб тушди.
Бу парвоз маҳаллий вақт билан соат 16:59 Эрон ҳаво ҳудудларига кириб маҳаллий вақт билан соат 18:09 ҳалокатга учради. Мамлакат ҳаво парвозларини назорат қилиш маркази билан учувчининг қилган сўҳбатларига асосан самолётда юзага келган техник камчилик сабабли учувчи баландликни камайтиришни сўрайди. Баландликни катта тезликда камайтириш вақтида самолёт радар назоратидан чиқди. Бу самолётда уч нафар ходим ва 8 нафар мусофир аёллар бор эди. Бу аёллар ҳалокатда ҳалок бўлишди.
Ёрлиқ