ЦРУнинг собиқ раиси Трампни эътиборсиз бир демагог деб атади
АҚШнинг ЦРУ- Марказий разветка идорасининг собиқ раиси Жон Бернон АҚШ федерал полицияси раисининг муовини Эндрю Мак Кейбни ишдан ҳайдалгалигига кўрсатган аксиламалида Дональд Трампни обрўсиз бир демагогдан ўзга нарса эмас деб айтди.
"Индепендент" интернет сайтининг хабар қилишича, 2013 -2017 чи йиллар ичида ЦРУ раислигини зиммага олган Жон Бернон Твиттердаги ўз саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трамп борасида ёзган мурожаатида Трампнинг порахўрлиги, коррупциялашгани ва сиёсий гумроҳликлари аниқланганида эътиборсиз бир демагог сифатида бўлган унинг ҳақиқий роли ва ўрни тарихнинг ташландиқлари орасида жой олади деб ёзди..
Трампнинг танқидлари ортидан АҚШ бош прокурори Жеф Сешнез, бу мамлакатнинг федерал полицияси идорасидаги иккинчи шахсият Эндрю Мак Кейбни нафақага чиқишига икки кун вақт қолганида ишдан олди.
Сешнезга кўра, АҚШ федерал полицияси раисининг муовини Эндрю Мак Кейб АҚШнинг собиқ ТИВ раҳбари Хиллари Клинтон борасидаги ҳамда АҚШда ўтказилган 2016 чи йилдаги президентлик сайловларда Россияни дахолатлари деган иддаолар тўғрисидаги ўрганишларда қатнашган.