Туркиянинг Сурия шимолидаги амалиёти давом этади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31246
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Африн шаҳрининг ишғол этилишидан кейин чиқиш қилиб шундай айтдики, ҳозирга қадар Зайтун амалиётида минглаб мухолифатда бўлган курдлар ўлган ҳамда Туркия армиясининг Суриядаги амалиёти давом этишини таъкидлади
(last modified 2018-08-22T17:54:30+00:00 )
март 20, 2018 17:48 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Сурия шимолидаги амалиёти давом этади
    Туркиянинг Сурия шимолидаги амалиёти давом этади

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Африн шаҳрининг ишғол этилишидан кейин чиқиш қилиб шундай айтдики, ҳозирга қадар Зайтун амалиётида минглаб мухолифатда бўлган курдлар ўлган ҳамда Туркия армиясининг Суриядаги амалиёти давом этишини таъкидлади

Туркия президенти Сурияда Туркия армиясининг ҳарбий амалиётлари давом этиши ҳақида хабар берди. 

Мизон ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Африн шаҳрининг ишғол этилишидан кейин чиқиш қилиб шундай айтдики, ҳозирга қадар Зайтун амалиётида минглаб мухолифатда бўлган курдлар ўлган ҳамда Туркия армиясининг Суриядаги амалиёти давом этишини таъкидлади. 

Эрдўғон Африн минтақасидаги тинч аҳоли вакиллари бўлмиш ноҳарбийларнинг ўлдирилишига ишора қилмасдан шундай маълум қилдики, Сурия шимолидаги Африн шаҳрида олиб борилган ҳужумларнинг бошланишидан ҳозиргача 3700 нафар турк жангарилари ўлдирилган. 

Туркия армияси ва ушбу мамлакат ҳимоясида бўлган Сурия озод армиясининг унсурлари якшанба куни ниҳоят Сурия шимолидаги Эдлиб вилоятида жойлашган Африн шаҳрини бутунлай ишғол этди.