Сергей Лавров Британиянинг Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 21 Mar 2018 12:13:29 GMT )
март 21, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров Британиянинг Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
    Сергей Лавров Британиянинг Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

Унинг маълум қилишича, Россия Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан нафақат ҳамкорлик қилишга тайёр, балки кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ буни қилиш шарт, деб ҳисоблайди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Британиянинг Россияга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. Унинг маълум қилишича, Россия Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан нафақат ҳамкорлик қилишга тайёр, балки кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ буни қилиш шарт, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги хабар қилди. 

«Биз Россия ушбу масалада нафақат ҳамкорлик қилишга тайёр экани, балки кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция бандларига тўла мувофиқ ҳолда буни амалга ошириш шарт, деб ҳисоблашини тасдиқладик. Энг асосийси, бунга Британия томони ҳам рози бўлиши керак», - дея маълум қилди у япониялик ҳамкасби Таро Кано билан музокаралардан сўнг.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили идора Скрипаль ишини муҳокама қилиш учун хорижий давлатларнинг мамлакатдаги элчиларини чақиргани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, учрашув бугун, 21 мартга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал россиялик дипломатлар бўлган учта автобус Лондондаги элчихона ҳудудини тарк этгани хабар қилинган эди. 

Ёрлиқ