Жонсон: Скрипалга қарата ҳужум Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловга боғлиқ
(last modified Thu, 22 Mar 2018 12:24:47 GMT )
март 22, 2018 17:24 Asia/Tashkent
  • Жонсон: Скрипалга қарата ҳужум Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловга боғлиқ
    Жонсон: Скрипалга қарата ҳужум Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловга боғлиқ

Россиянинг собиқ жосуси Скрипалга қарата ҳужум уюштиришга белгиланган вақт Россия федерацияси президентлиги учун бўлиб ўтган сайловга боғлиқ

Британия ташқи ишлар вазирига кўра, Россиянинг собиқ жосуси Скрипалга қарата ҳужум уюштиришга белгиланган вақт Россия федерацияси президентлиги учун бўлиб ўтган сайловга боғлиқ бўлиб, мазкур ҳужум ушбу мамлакатдаги яна бошқа қочқинларга қарата ҳужум қилиниши эҳтимоли ҳақида ишорадир. 

Ройтерз агентлигининг маълум қилишича, Борис Жонсон Британия ташқи алоқалар комитетида қилган чиқишида Россиянинг Британиядаги собиқ жосусини ўлдириш учун уринишларга ишора қилиб шундай айтдики, шу каби шахсларни ўлдиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар Кремл учун охиргиси бўлади. 

Скрипалга ҳужумдан кейин Британия ва Россия бир-бирининг ҳудудидан дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди.

Бундай қарор қабул қилинишига, Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида 4 март куни Россия Разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши, Лондон Скрипалга Россияда ишлаб чиқарилган модда билан ҳужум қилгани, шу туфайли Россияни ушбу ҳужум ортида турган деб топиши сабаб бўлди. Москва ушбу ҳужумга алоқадорлиги бўйича барча айбларни инкор этмоқда.

Россия Федерацияси ва Британия ўртасидаги муносабатлар Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг заҳарланиши ортидан кескин ёмонлашди. Британия томони Скрипални собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган «Новичок» номли асаб тизимини фалажловчи модда билан заҳарлашганини иддао этишмоқда.

Ёрлиқ