Евроиттифоқдаги қатор давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқияпти
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31304-Евроиттифоқдаги_қатор_давлатлар_россиялик_дипломатларни_чиқариб_юбориш_масаласини_кўриб_чиқияпти
Европа иттифоқидаги баъзи давлатлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ройтерз хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:54:31+00:00 )
март 23, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Евроиттифоқдаги қатор давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқияпти
    Евроиттифоқдаги қатор давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқияпти

Европа иттифоқидаги баъзи давлатлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ройтерз хабар берди.

Евроиттифоқдаги баъзи давлатлар россиялик 23 нафар дипломатни чиқариб юборган Британия каби иш кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчиларни россиялик дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи экани хабар қилинган эди.

Германия канцлери Ангела Меркель Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли Россияга нисбатан навбатдаги чоралар қўлланилиши мумкин эканини истисно этмади. 

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ЕИ Москвага қарши кейинги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал, Скрипални заҳарлашда ишлатилган модда таҳлили натижалари эълон қилинишини кутади.