Рус дипломатлари Европа мамлакатларидан чиқариб юборилмоқда
Европадаги 14 мамлакат россиялик дипломатлар ва уларнинг аҳли- оилаларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, рус дипломталарини чиқариб юбориш жараёни давомида Ғарбдаги айрим мамлакталар жумладан Германия, Франция , Польша ва Евроиттифоқга аъзо бошқа бир нечта давлатлар россиялик айрим дипломатларини ўз ҳудудларидан чиқариб юббориш қарорига келгагн.
Бу мамлакатлар ортидан Украина , Дания, Чехия ҳам Европа мамлакталари ҳаракталарига қўшилишди. Шунингдек Украинадан 13 нафар, Чехиядан 3 нафар, Даниядан 2 нафар , Литвиядан 3 нафар ва Латвиядан бир нафар россиялик дипломатлар чиқариб юборилади.
Эстония давлати ҳам ўз пойтахтидаги Рссия ҳарбий атташесиени ва Голландия эса икки нафар рус дипломатларини чиқараб юборган.
Айтиш керакки россиялик собиқ разветкачиси Сергей Скрипаль можаросидан кейин Британия давлати 23 нафар россиялик дипломатларини чиқариб юборганди.
Бугун тонг пайтида Европадаги айрим адвлатлар жумладан Латвия, Литвия, Эстония ва Польша давлатлари ҳам айни шу сабаб билан ўз мамлакталаридаги Россия элчиларини чақиртиришганди.
АҚШ давлати ҳам Вашингтондаги Россия элчихонасининг 48 нафар дипломатлари ҳамда БМТдаги бу мамлактанинг 12 дипломатлари келаси 7 кун ичида АҚШ ҳудудларини тарк этишлари зарурлигини эълон қилган.
Ушбу можаролар Россия ва Британия ўртасидаги кескинликлар ортидан юз бермоқда.