Ядровий қуролга эга бўлмаган давлатлар дунёни ядро қуролидан холи бўлишини исташмоқда
(last modified Thu, 25 Aug 2016 06:30:57 GMT )
август 25, 2016 11:30 Asia/Tashkent

Ядровий қуролга эга бўлмаган давлатларнинг дунёни ядро қуролидан холи бўлишини исташлари

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Ядровий қуролга эга бўлмаган давлатларнинг дунёни ядро қуролидан холи бўлишини исташлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракатининг нуқтаи назарига кўра, ядровий қуролсизланиш биринчи ўринда турадиган устувор йўналиш ҳисобланади ҳамда ядровий қуролни тарқатмаслик ва қуролсизланиш шартномасига аъзо бўлган мамлакатлар ушбу масала юзасидан жиддий чора-тадбирларни амалга оширишлари зарурдир. Эрон ислом жумҳуриятининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси ва элчиси Ғуломали Хушру сешанба куни БМТ хавфсизлик кенгашида ядровий қуролсизланиш бўйича баҳс ва муноазара ўтказишни кўзда тутган очиқ йиғилишда сўзга чиқиб, қуролсизланиш ҳаракати томонидан ушбу жиҳатларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Ғуломали Хушру ўз нутқи давомида қуролсизланиш ҳаракатининг оммавий қирғин қуролларининг хусусан ядровий қуролларнинг мавжудлигидан ташвишда эканлигига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракати ядровий қуроллардан фойдаланиш ёки бўлмасам ушбу қуролларни ишлатиш билан таҳдид қилиниши ҳали ҳануз НАТО сингари ҳарбий ташкилотлар докторинасида мавжуд эканлигидан хавотирланади ва ушбу тушунчани халқаро ҳарбий докториналардан чиқариб юборилишини талаб этади.

     Ушбу оммавий қирғин келтирувчи аслаҳаларнинг хатарларидан қутилишнинг бирдан бир йўли, бу фақат ушбу ядровий қуролларни батамом йўқ қилиш билан амалга ошади. Аммо ушбу кўзланган мақсадлар осонлик билан амалга ошмаслиги муқаррардир. Асосий муаммо қарашлар ва нуқтаи назарлар устида бормоқдаки, ҳарбий докторинани ядровий қурол-аслаҳаларни сақлаб қолишга ва улардан фойдаланишга чорламоқда. Ушбу ядровий қуролга эга бўлган давлатларнинг жумладан АҚШ, Англия ва Франция томонидан юртитилаётган сиёсатлар ушбу докторинага асосланган. Атом қуролига эга бўлган мамлакатлар атом қуролларини мақсадли ривожлантириш дастурларни ва ушбу аслаҳаларнинг янги авлодини яратишни ўзларининг кун тартибидаги устувор вазифа этиб белгилашган. Қуролсизланиш ҳаракати кўплаб баёнотларда Ўрта Шарқ минтақасини ядровий қуроллардан ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан холи зона барпо этилиши учун ўз ҳимояларини эълон қилишган эди. Бироқ Америка қўшма штатлари томонидан оммавий қирғин қуролларидан воз кечиш мажбуриятларини ижро этишда икки ёқлама сиёсат юритиши ортидан ушбу соҳада бирон бир чора кўрилмади.

     Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бундан уч йил олдин Бирлашган миллатлар ташкилотининг қуролсизланиш масаласига бағишланган саммитидаги чиқишида, Ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо бўлган давлатларнинг устувор вазифалари ва дунёни ядровий қуролдан холи бўлиши учун йўл харитасини тузиш ҳақидаги баёнотида ҳар йили 26 сентябрни халқаро қуролсизланиш куни деб номланишини таклиф этди. Ҳасан Руҳоний томонидан билдирилган таклиф БМТ бош ассамблеясида тасдиқланди. Эрон ислом жумҳурияти президенти ядровий қуролсизланишни Ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатларнинг муҳим устивор йўналишини таъкидлаб, ядровий қуролсизланиш йўл харитасини баён этишда шу каби қурол-аслаҳаларни йўқ қилиш мақсадида замин яратиш учун музокаралар ўтказишни имкон қадар тезроқ бошланишини истади. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга кўра, ҳеч қайси бир халқда ядровий қурол бўлмаслиги керак. У келинглар ядровий қуролга сарфланадиган молиявий маблағларни тараққиёт йўлида ва қашшоқликни ҳамда саводсизликни баратараф этиш йўлида шунингдек беморларни даволаш учун сарфлайлик деб қайд этди.

     Шу билан бирга, Ҳасан Руҳоний келажак авлод учун жаҳонни ядро қуролидан холи қилиб тақдим этайлик деб айтди. Негаки, келажак авлод олдида ушбу масала юзасидан биз масъулмиз. Эрон президенти ўз нутқида жаҳон халқларини тинчлик йўлида бирлашишга ҳамда бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорлади. Барак Абама Америка қўшма штатларининг президенти этиб сайланган пайтда ва ўз фаолиятини Оқ уйда бошлаганда, дунёнинг янада тинч ва осойишта бўлиши учун атом синовларини тақиқлаш конвенциясининг ижро этилишига ваъда берган эди. Лекин Барак Абаманинг АҚШ президентлик вазифасини тарк этиш вақти ҳам яқинлашиб келди. Бундан кейин Барак Абама ваъдаларининг Америка томонидан бажарилиши амри маҳолдир. Ўтган ўн йил мобайнида оммавий қирғин қуроллари даҳшатидан қутилиш йўлининг амалий стратегиясини қўлга киритишга умидворлик юзага келган эди. Бироқ, вақт ўтган сари шу нарса яққол намоён бўлдики, инсоният атом қуролсизланиш йўлида қадам қўйиши ва ҳеч қандай атом синовларини ўтказмаслиги саробга айланиб қолди.

          Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.