Афғонистонда маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси қаршиликка учради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31708-Афғонистонда_маҳаллий_армияни_ташкил_этиш_лойиҳаси_қаршиликка_учради
Бозмуҳаммад Жавҳарийнинг айтишича, маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси сиёсий ва маҳаллий чигалликлар жиҳатидан кўплаб муаммоларга учради ва муваффақиятсиз бўлди. 
(last modified 2018-08-22T17:54:38+00:00 )
апрел 02, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси қаршиликка учради
    Афғонистонда маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси қаршиликка учради

Бозмуҳаммад Жавҳарийнинг айтишича, маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси сиёсий ва маҳаллий чигалликлар жиҳатидан кўплаб муаммоларга учради ва муваффақиятсиз бўлди. 

Афғонистон мудофаа вазирининг ўринбосари мамлакат маҳаллий армиясини ташкил этиш лойиҳасини муваффақиятсиз деб атади.

Ова ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бозмуҳаммад Жавҳарийнинг айтишича, маҳаллий армияни ташкил этиш лойиҳаси сиёсий ва маҳаллий чигалликлар жиҳатидан кўплаб муаммоларга учради ва муваффақиятсиз бўлди. 

Афғонистон миллий мудофаа вазирлигининг собиқ ўринбосарига кўра, маҳаллий армияни тузиш режаси яхши натижаларга олиб келмади ва Афғонистон миллий армиясига зарба беришдек бир кўринишга эга бўлди. 

Афғонистон мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, маҳаллий армия таркибидаги қуролли кучлар мамлакатнинг нотинч минтақаларида фаолият олиб боради. 

Афғонистон сенати ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ушбу лойиҳага қаршилик қилди ва унинг оқибатини хатарли деб аташди.