Туркия армияси яна 10 танкларини Сурия ҳудудларига киритди
Туркия армиясининг яна 10 та танкалари Сурияга бостириб киргани айтилмоқда.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Туркия армиясининг яна 10 та танкалари Сурия чегараларидан ўтиб Жароблисга кирган.
Мазкур хабарда шунингдек, бу танклар кеча Фурот қалқони номли амалиётлар қолабида Сурияга бостириб кирган ва туркиялик аскарларга қўшилиши кутилмоқда деб келтирилган.
Кеча Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған ҳам бу мамлакат парламентида сўзлаган нутқида, ИШИД террорчилик гуруҳи ва Демократик бирлашган партияси фаолиятларидан келиб чиққан хатарларни нобуд этиш мақсадида Туркия армияси Сурия шимолида Фурот қалқони амалиётларини бошлаган деб эълон қилганди.
Эрдўған сўзлари ортидан Туркия армиясининг танклари Ҳалаб вилоятидаги Жароблис минтақасига бостириб кирганлар.