Россия АҚШни Сурияга бериладиган зарбанинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
-
Россия АҚШни Сурияга бериладиган зарбанинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
АҚШ Сурияга қарши куч қўлланиладиган бўлса, оғир оқибатларга дуч келади. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди.
"Биз тегишли каналлар орқали Америка томонига Сурияга қарши ёлғон баҳоналар билан амалга ошириладиган куч ҳаракатлари энг оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эканини билдиргандик. Бу давлатда қонуний ҳукуматнинг илтимоси билан россиялик ҳарбий хизматчилар бор", - деди Небензя БМТ ХКнинг Суриядаги вазият бўйича йиғилиши давомида.
Дипломат ғарбдаги сиёсатчиларни “қирғийга ўхшаб қарашни бас қилиш” ва глобал хавфсизликка чақириқ ташловчи аҳмоқона истаклардан воз кечишга чақирди. Шу билан бирга, Небензянинг таъкидлашича, ғарбдаги раҳбарларга ҳеч ким жаҳон жандармлари вазифасини бажариш бўйича ваколатлар бермаган.
Россия доимий вакилининг қўшимча қилишича, АҚШ, Буюк Британия ва Франция Москвага нисбатан кескин чизиқни олиб бормоқда, бунда ҳаттоки совуқ уруш вақтида бўлмаган усуллар арсеналидан фойдаланилмоқда.